Qur’on o’qish fazilati.

  Азиз дўстим, мен сизга Рамазон ойи муносабати билан солих инсонлар хаётидан икки муҳим нарсани эслатмоқчиман:

1) Куръонни кўп ўқиш.

2) Куръонни қироат қилиш ёки тинглаш асносида Аллоҳ таолога хушуъ ва тавозе қилиб йиғлаш.

Рамазон ойи Куръон ойидир. Шунинг учун ҳам мусулмон банда Куръонни кўп тиловат қилиши керак. Зеро, салаф солиҳ Куръони Каримни ўқишга кўп эътибор берар эдилар. Жаброил алайхис-салом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Куръонни дарс қилар эди. Усмон розияллоҳу анҳу куръонни ҳар куни хатм қилар эди. Баъзи салаф олимлари рамазон ойининг уч, баъзилари етти, баъзилари эса ўн кечасида хатм қилар эдилар. Улар Куръонни намознинг ичида ва намоздан ташкарида ўқишар эди.

Катода доимо етти кунда, рамазонда уч кунда, охирги ўн кунликда эса ҳар куни бир марта хатм қилар эди.

Имом Шофеъий рохимахуллох рамазон ойида, намоздан ташкари олтмиш марта Куръонни хатм қилар эдилар.

Имом Зухрий рохимахуллох рамазон кириши билан ҳадис ва илм дарсларини тўхтатар ва Куръонни Мусхафга караб ўқишга берилар эди.

Ибн Ражаб рохимахуллох деди: «Куръон Каримни уч кунда давомли суратда хатм қилиш такикланган. Бироқ, рамазон ойи каби фазилатли вақтлар, хусусан, кадр туни илинжида кечалари тиловат қилиш, бундан ташкари Макка каби мукаддас ерларга кирган, лекин, маккалик бўлмаган кишиларнинг бу замон ва маконларни ганимат билиб, Куръон ўқишлари мустахабдир.

Тиловат пайтида йиглаш

Куръон Каримни тафаккурсиз, шеър ўқилгани каби ўқиш салафлар йўлидан эмасдир. Чунки, улар Аллоҳнинг сўзлари билан таъсирланишар ва у билан калбларни титратишар эди. Имом Бухорийнинг саҳиҳ тўпламида Абдуллох ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ушбу ривоят келтирилган. У деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам : «Менга куръон ўқиб беринг» – дедилар. Сизга нозил қилинган бўса-ю, мен сизга ўқиб берайинми? — дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен бошқалардан эшитишни ёктираман» — дедилар. Мен «Нисо» сурасини ўқиб «Биз барча халклардан гувохни келтириб, сизни уларнинг барчасига гувох қилиб келтирсак қандай бўлади?» оятига келганимда: «бўлди» дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга карадим. Ул зотнинг кўзларидан ёш куйилар эди».

Абу Хурайра розияллоҳу анҳу деди: «(Эй мушриклар), хали сизлар мана шу Сўздан (Куръондан) ажабланурсизларми?! (Ундаги оятларнинг беназир ва бемисл ўгит-насихатларидан таъсирланиб) йигламасдан, гофил бўлган холларингизда кулурсизларми?!» ояти нозил бўлганда суффадагилар йигладилар. Хатто уларнинг юзларидан кўз ёшлари окди. Уларнинг товушларини эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам йигладилар. У кишининг йиглаганларини кўриб биз ҳам йигладик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳдан қўрқиб йиглаган кишилар жаҳаннамга кирмайдилар» — дедилар.

Абдуллох ибн Умар розияллоҳу анҳу «Мутаффифийн» сурасини ўқир экан: «Одамлар барча Оламлар роббиси бўлган Аллоҳ каршисида турган кунда» оятига етиб келганларида йиглаб йиқилди ва ундан кейинги оятларни ўқий олмади.